Агробанк пахта хомашёсини етиштирувчиларга томчилатиб суғориш учун кредитлар тақдим этмоқда
Реклама 21 Февраль 20:36 3912
image

Агробанк акциядорлик тижорат банки пахта хомашёсини етиштирувчиларга томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш учун кредитлар тақдим этмоқда.

Кредит мақсади: пахта хомашёсини етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналарида томчилатиб суғориш ишларини ташкил этиш.

Кредит миқдори: Мижоз томонидан тақдим этилган бизнес режа ва товар моддий бойликларнинг олди-сотди шартномаси суммаси миқдорида (1 гектар ер майдони учун 15-20 млн. сўм атрофида).

Кредит муддати: 3 йилгача, 6 ойлик имтиёзли давр билан (мижоз томонидан тақдим қилинган бизнес режага асосан кредитни тўлиқ қоплаш давридан келиб чиқиб 3 йилдан ортиқ муддатга ҳам бериш мумкин).

Субсидиялар: экиладиган майдоннинг ҳар 1 гектарига 8 миллион сўм.

Компенсация: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат Жамғармаси томонидан мижозларга ажратилган кредитларга ҳисобланган фоизлар бўйича  1 гектарига 20 миллион сўмдан ошмайдиган қисмининг 10 фоизли миқдори тўлаб берилади.

Имтиёзлар: пахта хомашёсининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари,  томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун зарур бўлган бутловчи қисмларини импорт қилувчилар  2021 йилнинг 1 январига қадар  божхона божини тўлашдан озод этилади.

Батафсил маълумот билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

Сайт: www.agrobank.uz
Telegram канал
Facebook манзилимиз
Instagram саҳифамиз 

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 3.3