... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Агар Россия ярим финалга чиқса...


19:12, 07.07.2018 Спорт
 8 843

Россия терма жамоаси бугун Хорватия билан жаҳон чемпионатининг чорак финалида майдонга тушади.

Бугун, 7 июль куни Россия терма жамоаси Хорватия билан жаҳон чемпионатининг чорак финалида майдонга тушади.
 
Россия Марказий банки агар терма жамоа Хорватияни енгиб, ярим финалга чиқса, рамзий ½ рублли танга чиқаришга ваъда берди.
 
“Агар Россия ярим финалга чиқса, ½ рублли танга чиқарамиз. Ўзимизга мухлислик қиламиз”, дейилган банкнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
 
Марказий банк ғалаба муносабати билан чиқариладиган тангалар намуналарининг суратини ҳозирдан ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлашга улгурган.
 
Маълумот ўрнида, Россия – Хорватия ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЖЧ-2018 Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!