“Хитойча тест”: “Time” Си Цзиньпинга ниқоб тақди

Олам

image

Дунёга машҳур “Time” журнали ўзининг навбатдаги сонини Хитойда пайдо бўлиб, дунёнинг 26 давлатига тарқалишга улгурган янги 2019-nCoV коронавирусига бағишлади.

Журналнинг навбатдаги сони муқовасини Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг тиббиёт ниқоби таққан сурати безади.

“Time” бу ҳолатга берган изоҳида иллюстрация Эдель Родригезга тегишли экани ва унда: “Хитойча тест”, деб ёзилганини айтган.

Шу тариқа, нашр эътиборни Хитойда тарқалган вирусли пневмонияга қаратишни истаган. Навбатдаги сонда Чарли Кемпбелланинг “Коронавирус эпидемияси Си Цзиньпиннинг “Хитой асри” тўғрисидаги орзусини барбод қилиши мумкин” деган мақоласига асосий ўрин ажратилган.

Ушбу сон 17 февраль куни дунё юзини кўради.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 26 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал ва Испанияда аниқланди.

Вирусдан ҳалок бўлганлар сони 638 нафарга, у билан касалланганлар сони 31 481 нафарга етди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

вирус Си Цзиньпин Time

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг