Афсонавий боксчи саратонга енгилди

Спорт

image

Кеча, 1 март куни Панамалик машҳур боксчи ва собиқ жаҳон чемпиони Эусебио Педроса 62 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Спортчи Панамадаги уйида вафот этди. Педроса қолган умрини ошқозоности бези саратони билан курашиб ўтказди. Собиқ жаҳон чемпионининг вафоти муносабати билан унинг рақобатчиси ирландиялик боксчи Барри Макгиган ҳамдардлик билдирди.

“Мен учун у билан рингни бўлишиш бахт эди”, деган Макгиган ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Педроса 1999 йилда Халқаро боксчилар шон-шарафи залига киритилган. У 1978-1985 йилларда Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) версиясига кўра, ўрта енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвонига эгалик қилган. Педроса унвонни 19 марта ҳимоя қилган.

Педроса бутун карьераси давомида 48 та жанг ўтказган ва 41 марта ғалабага эришган. Шундан 25 таси нокаут эвазига эришилган. Шунингдек панамалик боксчи олти марта мағлубиятга учраб, бир марта дуррангга имзо чеккан.


Мақола муаллифи

Теглар

Эусебио Педроса

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар