...
МЕНЮ
ONLINE TV

Африкадаги чўлда қор ёғди


17:40, 09.01.2018 Олам
 2 220

Бу қор бир суткага бормасдан эриб кетган бўлсада, баъзи жойларда унинг қалинлиги 40 смдан баланд бўлган.

Дунёнинг энг катта саҳролардан бири Саҳарада қор ёғиши жуда кам кузатиладиган ҳодиса ҳисобланади. Жазоирнинг ал-Нумам вилоятидаги Айн-Сафра шаҳрида қаторасига иккинчи йил қор ёғиши кузатилмоқда. Бу қор бир суткага бормасдан эриб кетган бўлсада, баъзи жойларда унинг қалинлиги 40 смдан баланд бўлган.

Бу ҳудудда бундан олдинги қор ёғиши 2016 йилда, 40 йиллик танаффусдан кейин кузатилган эди. Бу йил ёққан қор ўтган йилдагидан икки баравар қалин бўлган.

Айн-Сафра шаҳрининг яна бир номи “чўл дарвозаси”дир ва у денгиз сатҳидан 1 000 метр баландликда жойлашган. Январь ойининг ўртача ҳарорати Цельсий бўйича 6 даража илиқни ташкил қилади ҳамда бутун тарихи давомида бу ердаги ҳарорат минус 3 даражадан пастга тушмаган. 

Саҳара чўли Шимолий Африканинг катта қисмини эгаллайди ва бу ерда минглаб йиллар давомида ҳарорат ва намликнинг жиддий ўзгаришлари рўй берган. Метеорологларнинг фикрига кўра, бу ер 15. 000 йилдан сўнг яшил майсазорга айланади. 
Обил Сафаров

Теглар:Саҳара Қор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ўзбекистонда қор ёғди

10:53, 08.10.2018 15 776

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!