Коронавирус сабаб G20 махсус саммит ўтказади
Олам
−
18 Март 2020
7436“Катта йигирмалик”нинг (G20) етакчи мамлакати Саудия Арабистони кейинги ҳафта онлайн тарзда фавқулодда йиғилиш ўтказадаи. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинди.
Таъкидланишича, саммитга аъзо давлатлар коронавирус инфекциясига қарши кураш чоралари ва унинг одамлар ҳамда глобал иқтисодиёт учун оқибатларини муҳокама қилади.
“G20 халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда пандемия таъсирини юмшатиш учун зарур деб топилган ҳар қандай воситага мурожаат қилади”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, Саудия Aрабистони ҳам инфекцияга қарши кураш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш ниятида.
Айни дамда қиролликда коронавирусга чалинган 171 нафар бемор бор. 6 киши ундан буткул тузалган. Беморлар орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган.
Дунё миқёсида ушбу рақамлар қуйидагича: 200 031 нафар бемор бор. Инфекция юқтириб олган 7991 киши вафот этган. 81 290 киши тўла соғайган.
LiveБарчаси