Тилла тақинчоқларни яширинча олиб келаётганди...

Жамият

image

Заргарлик буюмларини яширин йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишлар божхона органлари ходимлари эътиборидан четда қолаётгани йўқ.

Жумладан, кеча, 24 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортига хорижий рейс билан учиб келган фуқаро М.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

 Натижада, ушбу шахс эгнидаги кийимлари ва юклари орасига жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 160 миллион сўмлик 492,5 грамм қимматбаҳо металлдан ясалган заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга урингани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

хорижий рейс билан тақинчоқлар

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг