Ўзбекистонда “Кўчма кинотеатр”ли автомобиллар ишлаб чиқарилади

Жамият

image

Илк бор Ўзбекистонда "Кўчма кинотеатр”ли автомобиллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Бундай ихтисослаштирилган автомобиллар “Turin Invest Engineering” томонидан ишлаб чиқарилади. Унда мамлакатнинг кинотеатрлар мавжуд бўлмаган олис туманларида кино кўрсатиш мумкин бўлади. 

Кўчма кинотеатр кинопроектор, колонкалар, аккумулятор батареялари, ноутбук/DVD-проигриватель ва видеоматериалларни автоном равишда трансляция қилиш учун зарур жиҳозлар билан таъминланган.

“Turin Invest Engineering” компанияси Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети қошида ташкил этилган ва лойиҳалашдан тортиб фойдаланишга топширишгача муҳандислик ғояларини амалга ошириш билан шуғулланади. Унинг тасарруфида университетга тегишли Мехатроника, Метрология лабораториялари ва Технопарк бор. Шунингдек, юқори технологик жиҳоз ва станоклари ҳам бор. Уларнинг кўпчилиги мамлакатда ягона саналади.


Мақола муаллифи

Теглар

Кўчма кинотеатр

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар