...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистонда вертолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар орасида раҳбарлар ҳам бўлган


14:09, 31.10.2018 Олам
 2 569

Вертолёт бортида 20 кишидан кам бўлмаган, жумладан ҳарбий амалдорлар ва вилоят маслаҳатчилари бўлган эди.

Афғонистоннинг Фараҳ вилоятида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар тарқатди.
 
TOLO News телеканалининг маълум қилишича, ушбу воқеа чоршанба куни эрта тонгда Анар-Дара шаҳрида содир бўлган. Вертолёт бортида 20 кишидан кам бўлмаган, жумладан ҳарбий амалдорлар ва вилоят маслаҳатчилари бўлган эди.
 
Телеканалнинг қўшимча қилишича, икки вертолёт бирга ҳавога кўтарилган, уларнинг бири эса ҳалокатга учраган. Ҳодиса сабаблари ҳозирча маълум эмас.
 
Кейин етиб келган маълумотга кўра, вертолёт бортида 20 киши эмас, балки 25 киши жойлашган бўлиб, уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Шу жумладан, қурбонлар орасида вилоят кенгашининг раиси ҳам бўлган.

Теглар:Афғонистон вертолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!