ЖСТ директори Тошкентга келяпти. Аъзоликкача неча қадам қолди?

Жамият

image
ЕОИИ ёки ЖСТ: Ўзбекистон қай бирига аъзо бўлади? north_east

ЕОИИ ёки ЖСТ: Ўзбекистон қай бирига аъзо бўлади?

Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ ваколатхонаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Улуғбек Лапасов Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори Роберто Азеведу билан учрашди. 

Лапасов ЖСТ бош директорини жорий йилнинг 5-6 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инветиция форуми ҳамда хорижий сармоядорлар кенгашининг йиғилишига таклиф қилган.  

Суҳбат давомида Тошкент халқаро инвестиция форумининг мақсадлари ва дастури, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва ташқи савдони либераллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинган. Унинг самарадорлиги халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланаётгани қайд этилган. 

Томонлар Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг кун тартибидаги масалаларни, шу жумладан яқин келажакда Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга кириш бўйича ишчи гуруҳининг 4-йиғилишини ўтказишни кўриб чиққанлар. 

Роберто Азеведу Ўзбекистондаги давом этаётган либераллаштириш жараёнлари ва иқтисодий ўзгаришларни олқишлаган. ЖСТ мамлакатга кириш жараёнида зарур ҳужжатларни тайёрлаш, ўзбекистонлик мутахассислар ва мутахассисларнинг тематик семинар ва курсларда иштирокини кенгайтириш, шунингдек томонларнинг келишувига биноан Ишчи гуруҳ йиғилишларини ўтказиш орқали зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 24 январь куни Олий Мажлис палаталарига йўллаган мурожаатномасида мамлакатнинг ЖСТга қўшилиши ғоят муҳим масала эканини таъкидлаган эди. Президентнинг жорий йилнинг 3 февраль куни АҚШ давлат котиби Макл Помпео билан кечган учрашувида эса АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириш жараёнини жадаллаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиши таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон савдо ташкилоти Роберто Азеведу

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг