Видео: Сурхондарёда МИБ ходими калтакланди
Ўзбекистон
−
05 Июль 2019 13590 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда эркаклар Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ходимини калтаклагани тасвирланган видео тарқалди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари воқеа Сурхондарё вилоятида бўлганлигини айтяпти. Видеода МИБ ходими ерда ётгани ва икки эркак уни ураётганини, шунингдек, яна икки эркак уларни ажратаётганини кўриш мумкин. Аммо эркаклардан бири барибир МИБ ходимининг боши аралаш танасига тепган.
МИБ ходими атрофдагиларнинг ажратиши ёрдамида уйдан кўчага чиқиб олган.
“Нега сен уйга кириб, шовқин кўтаряпсанми? Нега “свет”ни ўчиряпсан? Қарзимиз борлигини айт, лекин “свет”ни ўчирма. Бу ерда одамлар яшайди. Мен ҳам шу соҳада ишлаганман”, деган уй эгаси МИБ ходимига.
Воқеа айнан қаерда ва қачон бўлгани ҳозирча номаълум.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь
16 Ноябрь
Иорданияда Telegram блокланди
16 Ноябрь