Сурия мухолифати Идлибда стратегик муҳим қишлоқни эгаллади
Олам
−
25 Февраль 2020
4726Башар Асад режими кучлари билан шиддатли жангдан сўнг, Сурия мухолифат қўшинлари Идлиб вилоятидаги стратегик аҳамиятга эга Нейраб қишлоғини назорат остига олди. Бу ҳақда бугун, 25 февраль куни "Anadolu" агентлиги маълум қилди.
Қишлоқ Суриянинг энг йирик шаҳарларини боғлайдиган М4 ва М5 магистрал йўлларида жойлашган Серакиб округи билан чегарадош ҳисобланади.
Нейрабни эгаллаш бўйича операция 24 февраль куни тушдан кейин бошланган. Кечки соатларгача давом этган тўқнашувларда, расмий Дамашқ режимининг бўлинмалари кўплаб йўқотишларга дуч келган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Туркия қўллаётган Сурия мухолифати ва Сурия ҳукумати ўртасида уруш ҳаракати кетмоқда.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси