... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон Президенти Бухорога келди


11:59, 06.12.2017 Жамият
 1 850

Афғонистон Президенти Бухоро давлат университетида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашади ва улар олдида маъруза қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани бугун, 6 декабрь куни Бухоро вилоятига жўнаб кетгани ҳақида хабар қилган эдик.

Мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Бухорога етиб келди.

Олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев кутиб олишди.

Афғонистон Президенти Бухоро давлат университетида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашади ва улар олдида маъруза қилади.

ЎзАнинг хабарига кўра, куннинг иккинчи ярмида Президент Муҳаммад Ашраф Ғани бошчилигидаги делегация аъзолари Бухоронинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ашраф Ғани Бухорога келди Абдулла Арипов Ўктам Барноев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар