Шаҳар мэри давлатга хиёнатда айбланмоқда
Олам
−
06 Ноябрь 2019
6039Украина Коррупцияга қарши миллий бюроси Киев мэри Виталий Кличко ва унинг икки ўринбосарига нисбатан давлатга хоинлик ва маблағларни ўғрилаш бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда Украина хабарларга агентлиги ёзмоқда.
Бюро Олий суд талабига асосан маълумотни судгача терговларнинг ягона реестрига киритди.
Аввалроқ, Киев шаҳар депутатлари кенгаши Кличкони Шуляв кўпригини реконструкция қилиш вақтида ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш ва давлат маблағларини ўзлаштиришда айблаган эдилар. Унда айтилишича, Кличко шаҳар маъмурияти аъзолари ва "Киев автомобиль транспорти объектларини қуриш дирекцияси" корхонаси мансабдор шахслари билан бирга бюджет маблағларини қурилиш материалларини юқори нархларда сотиб олиш учун сарфлаган.
Бундан ташқари, депутатлар мэрни пойтахт бюджети ҳисобидан жисмоний шахсларнинг ноқонуний бойлик ортиришида кўмаклашишда айбламоқда.
Кейинчалик суд Тергов бюросига Кличко ва унинг ўринбосарлари томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни тергов қилишда, шу жумладан, 111-моддасининг 1-қисми (давлатга хиёнат), шунингдек ерларни ўзбошимчалик билан тортиб олиш, ноқонуний ўзлаштириш ва турар-жой биноларини қонунга хилоф реконструция қилиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида шикоят аризаси келиб тушган.
LiveБарчаси