Саъдуллаев: “Лойиҳалар фабрикаси”да доимий ишлайдиган ёшларга 10 млн сўм ойлик тўланади"

Жамият

image

Фарғонада ёшлар “Лойиҳалар фабрикаси”га жалб қилинади ва унда доимий фаолият юритувчиларга 10 млн сўмдан маош тўланади. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев Халқаро пресс-клубнинг Фарғонада амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ўзгаришларга бағишланган сайёр сессиясида  маълум қилди.

“Фарғоналик ёшларни “Лойиҳалар фабрикаси”га жалб қилиш, ташаббускор ёшларни вилоят ҳудудлари ривожланишида иштирокини ошириш мақсадида таклиф ва дастурлар ишлаб чиқилди.

Ўзини “Лойиҳалар фабрикаси”да доимий фаолият юритишга бағишлаган ёшларга 10 млн сўмдан ойлик бериладиган бўлди. Қўшимчасига ўша ёшга ўз лойиҳаси амалга ошадиган бўлса, ундан ҳам маълум бир фоиз ажратиб бериладиган бўлди. Давлат раҳбари томонидан шижоатли ёшларни маҳаллий корхоналарга амалиётларга юбориш таклиф қилинди. Эҳтиёж бўлса хорижий компанияларга тажриба алмашишга юбориш режалаштирилган.

Агар Фарғона вилоятида қайси туманда қайси лойиҳани амалга ошириш бўйича ғоялари, фикрлари бўлса ёшлар мурожаати ботига мурожаат қилишлари мумкин. Биз уларни қўллаб-қувватлаймиз ва улар билан ишлаймиз”, деди Иттифоқ раиси Саъдуллаев.

Аввалроқ, Фарғонада камбағалликни қисқартириш учун Хитой тажрибаси асосида “Темир дафтар” юритилиши ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона тажрибаси асосида "лойиҳалар фабрикаси"ни кенг ривожлантириш, IT марказларда ўқув курслари ташкил этиб, йилига 262 мингдан зиёд ёшлар ўқитиш муҳимлигини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лойиҳалар фабрикаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар