“Аэрофлот” самолёти фавқулодда Тошкентга қўнди
Жамият
−
27 Февраль 2019
8539Бугун, 27 февраль куни “Аэрофлот” авиакомпаниясининг Москва-Бангкок йўналишида парвоз қилаётган Boeing 777-312 самолёти мажбуран Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Самолётнинг мажбуран қўнишига Ҳиндистон ва Покистон Ҳарбий ҳаво кучлари ўртасидаги можаро сабаб бўлган.
“Москва-Бангкок йўналишида SU6275 рейс билан учаётган самолёт Покистон ҳаво ҳудудининг барча халқаро парвозлар учун ёпилиши сабабли Тошкент халқаро аэропортига қўнди”, деган аэропорт ходими.
Аввалроқ, Покистон Ҳарбий ҳаво кучлари мамлакат ҳудудига кирган Ҳиндистон ҲҲКнинг иккита қирувчи самолётини уриб туширгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023