Инновацион ривожланиш вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Инновацион ривожланиш вазирига биринчи ўринбосар тайинланди. Қарорга кўра, Шаҳло Ўткуровна Турдиқулова вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар Шаҳло Турдиқулова Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори лавозимида ишлаб келган. 

Шаҳло Турдиқулова 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 й. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган.

Биология фанлари доктори, профессор. “Дўстлик” ордени соҳибаси. Илмий фаолияти давомида 160 тадан ортиқ илмий ишлари, жумладан 2 та ўқув дарслик ва 2 монография чоп этилган. Ҳалқаро илмий матбуотда 40 дан ортиқ мақолалари чоп этилган. 

Хирш индекси - 11, ишларига бошқа олимлар томонидан иқтибос келтириш статистикаси - 1085, Ўзбекистонда деярли энг юқори умумий Импакт факторига эга – 149,5.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг