Абитуриентлар учун қулайлик. ДТМ рухсатномасини олиш осонроқ ва қулайроқ бўлади
Жамият
−
13 Май 2019
254742018 йилда олий таълим муассасасига кириш имтиҳони бутунлай янгича тартибда ўтказилди. Имтиҳон фақатгина 1 август куни ўтказилмай, 15 кун давомида тест синовлари бўлиб ўтди.
Аммо имтиҳоннинг 15 кун давом этиши вилоятлардан келиб пойтахтдаги ОТМларга ҳужжат топширган абитуриентларга айрим ноқулайликлар туғдирди. Шулардан бири, ДТМ рухсатномасининг имтиҳондан бир кун аввал тарқатилиши эди.
Бу йилдан абитуриентларни қийнаган ушбу масалага ечим топилган кўринади.
Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “Қонунчиликдаги янгиликлар” брифинги ва матбуот анжуманида Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов ДТМ рухсатномаси беришнинг янги тартиби ҳақида маълумот берди.
“Абитуриентларни шу пайтгача қийнаб келаётган масалалардан бири ДТМ рухсатномаларини қай вақтда олиши эди. Одатда, ушбу рухсатномалар имтиҳон арафасида 31 июлга қадар (шу куни ҳам) тарқатиларди. Ўтган йил мисолида айтадиган бўлсак, тест синовлари 15 кун давом этгани сабабли абитуриентларнинг ушбу рухсатнома билан боғлиқ мурожаатлари кўп бўлди. Уларнинг аксари Тошкентга келиб-кетишда ортиқча овворагарчилик ва харажатларнинг олдини олиш билан боғлиқ эди, албатта. Биз ҳам шу мақсадларни кўзлаб бу йилдан ДТМ рухсатномаларини бевосита Давлат тест маркази сайтидан фойдаланиб ўзига тегишли рухсатномани юклаб олиши мумкин ва шу асосда тегишли ўқув биносига кириб-чиқиши таъминланишини назарда тутяпмиз”, деди Барно Ражабов.
LiveБарчаси
26 Ноябрь