Тинчлик сулҳидан сўнг “Толибон“ қанча тинч аҳолини ўлдиргани айтилди

Олам

image

“Толибон“ ҳаракати тарафдорлари февраль ойи охирида АҚШ билан битим имзоланганди. Ушбу битимдан сўнг ҳам ҳаракат Афғонистонда 2 804 та ҳужумни амалга оширди. Бу ҳақда Афғонистон Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жавид Файсал маълум қилди.

“Жорий йилнинг март ойининг бошидан 19 апрелига қадар “Толибон“ томонидан 2 804 та ҳужум амалга оширилди. Ҳужумлар натижасида 789 тинч аҳоли ҳалок бўлди ва яраланди. “Толибон“ кунига ўртача 55 та ҳужумни амалга оширди“, дейди Жавид Файсал.

Маълумотларга кўра, ушбу ҳужумлар мамлакатнинг турли ҳудудларида амалга оширилган. Ушбу муддатда Афғонистон ҳарбий кучлари ва Афғонистон Махсус хизмати қўшинлари мамлакатда антитеррор қўшма амалиёти амалга оширилди.

“Бу даврда 2737 толиб жангчиси ўлдирилган ёки яраланган“, дейди Афғонистон Хавфсизлик Кенгаши вакили.

Эслатиб ўтамиз, 29 февраль куни Доҳада АҚШ ва “Толибон“ ўртасида тинчлик шартномаси имзоланди. Келишувга кўра, афғонлараро маслаҳатлашувлар 10 мартда бошланиши керак эди. Ишончни мустаҳкамлаш чоралари доирасида афғонлараро музокаралар бошлангунга қадар 5000 га яқин толиблар ва радикаллар томонидан ушлаб турилган мингга яқин одам озод қилиниши шарт эди. Ҳозирча юқоридаги талабларни икки томон ҳам тўлиқ бажармади.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг