... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Абитуриентлар, суюнчини чўзинг! Қабул квоталари оширилди


17:47, 05.05.2017 Жамият
 14 228

Унга кўра, олий таълим муассасаларига кириш учун қўшимча квоталарни Давлат тест маркази белгилайди.

Бугун, 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига 2017/2018 йилги ўқув мавсумига қабул қилиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
 
Унга кўра, олий таълим муассасаларига кириш учун қўшимча квоталарни Давлат тест маркази белгилайди. Демак, нуфузли ва истиқболли лойиҳаларда муҳим бўлган кадрларни етказиб берувчи олий таълим муассасаларида қабул квоталари ўзгариши мумкин.
 
Шунингдек, кириш имтиҳонларида 68 баллдан юқори натижани қайд этган абитуриентлар олий таълим муассасасида ўқиш имкониятини сақлаб қолади. Аниқроқ айтганда, қўшимча пул суммаси билан ҳисобланган тўлов-шартномасини тўлаш имконияти бўлган абитуриент ОТМга қабул қилинади.
 
Бу йилги мавсумда умумий ҳисобда 66 316 талаба (ўтган йили 57 907), шулардан 18 194 нафари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Бобур Жалолов

Теглар:Қабул квотаси Абитуриент ОТМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Abbosbek
14:30 07.05.2017

Farg'onalarda ham boladimi shu narsa javobibgiz uchun rahmat



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар