Бош вазир қабулхоналари ҳузуридаги тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди
Жамият
−
07 Октябрь 2019
3451Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 октябрь куни қабул қилган қарори билан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди.
Қарор билан Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
Унга кўра, Тадбиркорлар кенгашлари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.
Кенгаш таркиби фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакилларидан иборат фуқаролар орасидан сайлаб олинади.
Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига, ваколатли давлат органларига тақдим этиш Кенгашнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Кенгаш таркиби ҳар уч йилда тасдиқланади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь