Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 2372 нафарга етди

Жамият

image

Самарқанд вилоятида 3 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 20 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Самарқанд вилоятида 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, соғайганларнинг 1 нафари 47 ёшли эркак, 2 нафари эса 43 ёшли ва 42 ёшли аёллар бўлиб, барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан.

Маълумот учун, Самарқанд вилоятида шу пайтга қадар 175 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 178 нафарга етди. Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 34 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2372 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2372 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача 2880 кишида коронавирус аниқланди. Бугунгача беморларнинг 13 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг