...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абитуриентлар диққатига! ДТМ имтиҳонларнинг тест саволларини эълон қилди


12:25, 13.03.2018 Жамият
 13 266

ДТМ бакалавриат йўналишига қабул учун тест саволлари наъмуналарини эълон қилди.

Давлат тест маркази Олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовларида абитуриентларнинг билимлари умумтаълим фанларидан бериладиган саволлар билан аниқланишини маълум қилди.
 
Унга кўра, имтиҳон она тили ва адабиёт, қорақалпоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, математика, информатика, физика, кимё, биология, география, тарих, инглиз тили, немис тили, француз тили фанларидан топширилади.
 
Олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовлари учун тест топшириқлари умумтаълим фанларнинг мазмуни таркиби ва абитуриентларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар асосида ҳар бир фан бўйича алоҳида тест топшириқлари тафсилотларига мувофиқ тузилади.
 
Энди ўқитувчилар, абитуриентлар ва ота-оналар 2018 йилда олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовларини ўтказиш учун ҳар бир умумтаълим фани бўйича унинг мазмуни таркиби ва абитуриентлар тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар кодификатори, тест топшириқларининг тафсилотлари ҳамда мазкур тафсилотлар асосида ишлаб чиқилган тест топшириқлари намуналари билан танишишлари мумкин.
 
Тақдим этилаётган тест топшириқларининг намунавий вариантлари тасдиқланган талаблар кодификатори ва тест топшириқлари тафсилотлари асосида тайёрланган бўлиб, абитуриентларга, уларнинг устозлари ва кенг жамоатчиликка умумтаълим фанлари бўйича бўлғуси имтиҳоннинг шакли, мазмуни, мураккаблик даражасини намойиш қилиш учун мўлжалланган.
 
Кириш имтиҳонларининг тест топшириқлари намунаси мазкур ҳаволада келтирилган.
Икром Раҳмон

Теглар:абитуриент тест саволлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар