Икки йилда неча киши “тез ёрдам” кечикиши сабабли ўлгани маълум бўлди

Жамият

image

Сўнгги икки йилда тез ёрдам машиналарининг ўз вақтида етиб келмаслиги оқибатида 48 мингдан ортиқ ўлим ҳолати юз берган. Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Норбоева бешинчи ялпи мажлисда айтиб ўтди.

Норбоеванинг қўшимча қилишича, охирги уч йилда ҳайдовчилар томонидан махсус автотранспорт воситаларига йўл бермаслик билан боғлиқ 700 дан зиёд ҳолат аниқланган. Аслида ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга йўл бериш керак.

“Бироқ уларни ўтказиб юбораман, деб бошқа ҳайдовчиларимиз айбсиз айбдор бўлиб қолмоқда.

Яъни ўтказиб юбораман деб қоида бузса ҳам жарима тўлайди, қоида бузмай деб уларга йўл бермаса ҳам жарима тўлайди. Бу каби ҳолатларга чек қўйиш учун ҳам “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш  тўғрисида”ги Қонун жуда муҳим.

Ўз ўрнида шуни ҳам алоҳида таъкидлашимиз лозимки, Қонун қабул қилиш муаммони ҳал қилишнинг бир қисми, холос”, дейди Сенат раиси.

Таъкидланишича, йўллардаги тартиб-интизомга фақатгина қоидабузарликни қайд этиб, жарима ундириш билан эришиб бўлмайди.

“Бугун Қонун чиқса, эртадан бошлаб ҳайдовчиларни жазога тортиш керакмас. Аввало, тушунтириш, ўргатиш, огоҳлантириш керак”, деди Норбоева.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат ялпи мажлис

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг