ИИВ Муродбойдан жабр кўрганларга мурожаат билан чиқди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги халқ орасида Муродбой номи билан танилган М.М. Юнусалиев таъсис этган масъулияти чекланган жамият мансабдорларидан зарар кўрган фуқароларга мурожаат билан чиқди.

“Ҳурматли фуқаролар! Агар Сиз, М.М.Юнусалиев (халқ орасида Муродбой номи билан танилган) томонидан Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида таъсис этилган “ERKIN AVTO DILLER” МCHJ мансабдор шахсларидан жабр кўрган бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан қуйидаги манзилларда ташкил этилган тергов гуруҳи штабларига мурожаат қилишингизни сўраймиз:

1.    Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри “Рамадон” маҳалла фуқаролари йиғини, Самарқанд кўчаси 140-уйда жойлашган Янгийўл технология ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи, телефон: +99893-186-59-14;

2.    Тошкент вилояти Чиноз тумани “Афғон” маҳалла фуқаролари йиғини, Ибн Сино кўчаси 1-уйда жойлашган Чиноз қурилиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи, телефон: +99897-783-05-01;

3.    Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Бахт шаҳри “Ишонч” маҳалласи, Улуғ йўл кўчаси 130-уйда жойлашган Бахт енгил саноат касб-ҳунар коллежи, телефон: +99899-474-30-07;

4.    Жиззах вилояти Фориш тумани Боғдон шаҳарчаси Н.Маликов кўчаси 1-уйда жойлашган Фориш тумани Ички ишлар бўлими, телефон: +99872-452-12-02;

5.    Жиззах вилояти Дўстлик тумани Дўстлик шаҳри Дўстлик кўчаси 17-уйда жойлашган Дўстлик тумани Ички ишлар бўлими, телефон: +99872-335-42-39;

6.    Жиззах вилояти Жиззах шаҳри “Олмазор” маҳалласи Р.Исаев кўчаси 1-уйда жойлашган Жиззах шаҳар Ички ишлар бўлими, телефон: +99872-226-76-22.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Муродбой

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг