Шавкат Мирзиёев: Тошкент вилоятида қуруқ гап. Ҳамма ухлаяпти

Жамият

image

Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти фаоллари, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари, республика идоралари мутасаддилари иштирокида йиғилиш бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев вилоят иқтисодиёти, туманлардаги аҳволни танқид қилди. 

“Ўзим юриб, республикадан раҳбарлар юбориб, энг долзарб масаларни ҳал қиляпмиз. Ҳамма жойда ўзгариш бўляпти. Тошкент вилояти нимага уйғонмаяпти? Вақт шиддат билан ўтяпти. Ҳар бир кун, ҳар бир дақиқа ғанимат. Президент сиёсат юритади, имкон яратади. Мутасаддилар қаттиқ талаб қилиб, қуйи тизимдаги раҳбарлар жон куйдириб ишлаб, натижани таъминлаши керак. Одамлар қуруқ гапга чидамайди. Тошкент вилоятида қуруқ гап. Қани рақобат, қани илм, қани натижа, қани ташаббус”, дея савол қўйди Шавкат Мирзиёев.

Катта иқтисодий салоҳиятга эга бўла туриб, вилоятда мавжуд резерв ва имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётгани, саноат ҳалигача бир нечта йирик корхоналарга боғлиқ бўлиб қолаётгани кўрсатиб ўтилди. Бўка, Пискент, Паркент, Оҳангарон, Бекобод, Қуйичирчиқ, Оққўрғон ва Чиноз туманларида саноат ривожи пастлигича қолмоқда. Қуйичирчиқ, Бекобод, Оҳангарон, Пискент ва Бўка туманларида аҳоли жон бошига хизмат кўрсатиш ҳажми республика бўйича ўртача кўрсаткичдан 2-3 баробар кам.

Йиғилишда тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалиги, иш ўринлари, ижтимоий шароитларга доир долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг