Коронавирусга чалинган ўзбекистонликка шу ҳафта охирида жавоб берилиши мумкин

Жамият

image

Жорий йилнинг 14 март куни Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароси коронавирус юқтириб олгани, шифохонага жойлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонасидан маълум қилишларича, Тегу шаҳридаги компаниялардан бирининг икки ходимида коронавирус аниқланган. Ўтказилган тиббий кўрикдан сўнг компания ходимларининг бир қисми, жумладан Ўзбекистон фуқароси ҳам эҳтиёт чораси сифатида карантинга жойлаштирилди. Ҳозирда у ўзини яхши ҳис қилмоқда ва яқинларини безовта қилмаслик учун шахсини очиқламасликни сўраган. 

Ўзбекистонлик даволанаётган тиббий муассаса берган маълумотга кўра, ҳафта охиригача у яна бир қанча назорат тиббий кўригидан ўтади ва шундан сўнг унга шифохонадан жавоб берилиши мумкин. 

ТИВ Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги Элчихонаси ҳузуридаги Оператив штаб аъзоларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: 

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси
(+82) 2 574-65-54, (+82) 2 577-36-60

Зокир Саидов, Сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи
(+82) 10-7281-7731

Алишер Абдусаломов, Савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи
(+82) 10-3213-1972

Эркин Ходжайев, Биринчи котиб
(+82) 10-2674-7798

Акбаржон Тураев, Биринчи котиб
(+82) 10-6659-4504

Хайдар Файзиев, Консул, иккинчи котиб
(+82) 10-6802-1969

Абдуманнон Исанов, Атташе
(+82) 10-3213-4505

Аюбхон Абдуллайев, “Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхонаси
(+82) 10 8718-6850

Алишер Сулаймонов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси
(+82) 10-9910-0057


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

397

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг