Австралиялик тадқиқотчилар иммунитетни коронавирусга қарши қандай курашишини аниқлашди

Саломатлик

image

Австралиялик тадқиқотчилар одам иммунитети гриппга қарши қандай курашса коронавирус билан ҳам шундай курашишини аниқлашди. Бу ҳақда бугун, 17 март куни Австралия Соғлиқни сақлаш вазири Грег Хунт маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу тадқиқотда олинган натижа вирусга қарши вакцина ишлаб чиқишда муҳим қадамдир. Тадқиқот Австралияда коронавирус аниқланган биринчи беморда олиб борилган. Ҳозирда ушбу беморнинг аҳволи ўрта даражадалиги айтилди.

“Натижалар олимларга баъзи беморларнинг нима учун соғайиб кетишини, бошқаларида эса жиддий нафас олиш муаммолари пайдо бўлишини тушунишга ёрдам беради”, дейди вазир.

Шунингдек, тадқиқотчилар беморларнинг иммунитетини кузатиш натижасида уларни қачон тузалиб кетишлигини аниқлаш имкони борлигини айтишди. 

“Иммун тизими қанчалик мустаҳкам бўлса тузалиб кетиш имконияти шунчалик ортади”, дейди тадқиқотчилар.

Ҳозирда дунё бўйлаб камида ўнлаб дори ишлаб чиқарувчилари коронавирус вакцинаси ва уни даволаш усуллари устида ишламоқда. Аммо вакцина тез орада ишлаб чиқарилган таыдирда ҳам уни камида бир йил вақт ичида қўллаб бўлмайди. Бу вақт давомида вакцина устида синовлар олиб борилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 183 326 нафарга етган. Бу касаллик туфайли 7 177 киши вафот этган. Беморлардан 6 164  нафари ёки 6 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касалликни юқтирганларнинг 79 908 нафари бу вирусдан фориғ бўлган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Австралия Коронавирус Вакцина Иммунитет

Баҳолаганлар

941

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг