Фарғонада “участкавой” ёрдамчилигига қизлар қўйилмоқда

Жамият

image

Фарғонада қизлар профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Мамлакатда гендер тенглик масаласи сўнгги вақтларда кўплаб минбарлардан янграмоқда. Аёлларимиз нафақат ҳуқуқни мухофаза қилиш органларида, балки бошқа давлат ташкилотларида ҳам кам сонли экани ачинарли ҳолат, албатта.

Президент Администратцияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Фарғона вилоятига ташрифи  доирасида вилоят ИИБ вакиллари билан биргаликда қизларга гувоҳномалар топширган.

Шунингдек, тадбирда вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан 10 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси  фуқаролиги паспортлари ҳам тантанали равишда топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона участкавой ёрдамчиси

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг