Тошкент вилояти прокуратураси терговчиси коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Тошкент вилояти прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Турғун Жуманович Камолов вафот этди.

Бош прокуратура Матбуот котибининг QALAMPIR.UZ`га маълум қилишича, Турғун Камоловнинг ўлимига коронавирус инфекцияси сабаб бўлган.

Турғун Камолов 1966 йилда туғилган. Оилали, 3 нафар фарзанди бор. У 1995 йилдан буен прокуратура органларида хизмат килиб келган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоаси Тошкент вилояти прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Турғун Камоловнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

408

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг