Тошкентда биринчи бўлиб мини юбка кийганман – Алишер Усмоновнинг рафиқаси билан интервью
Интервью
−
06 Февраль 2020
4739672 яшар Ирина Винер-Усмоновани нафақат россияликлар, балки ўзбекистонлар ҳам яхши танийди. Бадиий гимнастика бўйича мураббий, педогогик фанлар доктори, профессор Ирина Винер-Усмонова 1948 йилнинг 30 июлида Самарқандда таваллуд топган. Кейинроқ, у бутун дунё миллиардерлари рўйхатидан ўрин олган Алишер Усмонов билан турмуш қурган. Тошкентда илк мини юбкани кийган Ирина Винер-Усмонова айни вақтда Олимпия чемпионларини етиштириб келмоқда. У гимнастика саройини очди ва GQ Super Women мукофотига сазовор бўлди.
GQ муҳаррири: — Ирина Александровна, оилангиз ажойиб: бобонгиз скрипка чалган, дадангиз рассом. Сиз расм чизиш қобилияти менга берилмаган деб айтган эдингиз, лекин мени доим қизиқтирган нарса, нега бувингиз сизни бошидан мусиқий карьера учун тайёрламаган?
Ирина Винeр-Усмонова: — Менинг бобом бу иш билан шуғулланмаганининг боиси дастлаб уруш бўлган, кейин у оиласини боққан. Бизнинг оиламизда жуда кўп шифокорлар бор, шунинг учун улар мени ҳам шифокор бўлишимни исташди. Бунинг учун мен мактабни медаль билан тамомладим. Кейинчалик Тошкентдаги заводнинг тиббиёт бўлимида ҳамшира бўлиб ишладим.
— Бу ҳали сиз мактабда ўқиган вақтингиздами?
— Албатта. Имтиҳонларда қатнашиб, беш баҳо, медаль ва иш стажи олиш керак эди. Мен тўрт олиб, мусобақага йўл олдим. Ҳар қандай қийин вазиятларда ва форс-мажор ҳолатларида спорт залига бордим ва у ерда ҳаммасига йўлига тушди. Бу менинг овунчоғим эди.
— Сизнинг барча ўқувчи қизларингиз сизни она деб чақирадими?
— Умуман олганда, ҳа. Айниқса, улар саҳнага чиққанларида.
— Амалда-чи?
— Мен уларни саҳнага чиқадиган даражада тайёрлай олишимга қараб. Уддаласам, онаман.
— Қизлар саҳнага чиқиши учун қандай фазилатларга эга бўлиши керак?
— Биринчидан, у табиий равишда қобилиятли бўлиши керак, ҳеч бўлмаганда баъзи жиҳатдан. Иккинчидан, у гимнастикани жуда яхши кўриши, содиқ ва шижоатли бўлиши керак. Агар ҳеч қандай мотивация бўлмаса ёки қиз дангаса бўлса, ҳар қандай нарса жумладан гўзаллик ва эгилувчанлик ҳеч қандай наф бермайди.
— Аммо шу билан бирга, ўзингиз айтганингиздек, қизларнинг қобилиятли ёки аксинча эканини дарҳол айтиш мумкин эмас, буни вақт кўрсатади.
— Албатта. Мен биринчи учрашганимда, фақатгина ташқи жиҳатдан баҳо беришим мумкин. Баъзан бу нарса иш беради.
— Алина Кабаевани биринчи марта кўрганингизда, унда истеъдодни кўрдингизми?
— Мен уни узоқдан кўрдим ва аввалига эътибор бермадим. Аммо у чиқишни бошлаганда, мен онасига: “Бўлди, у қолади”, дедим. Онаси баскетболчи эди, биргаликда залда шуғулланардик. У мени кўрганида “қизим бўлса, шу холага бераман”, дерди. Энди биз у билан опа-сингилмиз.
— Ўзингизнинг машҳур "Сени жойинг дискотекада" иборасини кўпинча кимга айтасиз?
— Мен айтган вазифани бажаришни истамайдиган дангаса одамларга. Агар қиз шунчаки тушунмаётганини кўрсам, токи у уддаламагунча минг марта тушунтиришим мумкин. Аммо мен унинг қаршилик кўрсатаётганини кўрсам, унинг шоҳи, баъзида думи чиқиб қолса, демак жойи дискотекада. Шоҳи ва думи борларнинг жойи дискотека ва тунги клубларда.
— Сизда жуда ёрқин, жозибали услуб бор: кийимда, одобда ва нутқда. Бу шунга ҳаракат қилишга арзийдими?
— Мутлақо йўқ, мен ҳеч нарсага куч сарфламайман. Иш – уриниш эмас, балки – севги. Аксинча, мен залдан ўз оёғимда чиқиб кетишга куч сарфлайман. Қолган ҳамма нарса фақат севги.
— Эрталаб уйқудан уйғонганигизда кучинг бўлмайди. Уйдан қандай чиқасиз?
— Мен ўзимни мажбурламайман. Ётиб, ўзимга ҳеч қаерга бормаслигимни айтаман. Аммо 15-20-30 дақиқадан сўнг, қўнғироқ қилиб, "Мен бир соатга кечикаман", деб айтаман. Шундай қилиб ишга жўнайман.
— Сизнинг кийимларингиз ҳақида доим гапиришади, бироқ қизларингизнинг тақинчоқларини ҳам кам даражада муҳокама қилишмайди.
— Бир сафар Халқаро гимнастика федерацияси президенти: "Бу шоу эмас", деган эди. Мен унга: “Қаранг, хоним, сизда қанча бриллиантлар бор. Биз ёш эмасмиз, лекин нега қизларга оддий Swarowski тақинчоқларини тақишга рухсат бермайсиз? Ахир бу жуда чиройли-ку", дегандим. У ўшанда эшикни қаттиқ ёпиб кетганди. Лекин барибир рози бўлган.
— Айтишларича, сиз Тошкентда биринчилардан бўлиб узун қора пайпоқ (чулки) ва мини юбка кийган экансиз.
— Нега “айтишларича?” Ҳа, мен кийганман. Баъзан орқамдан тошлар отилган. Аммо барибир кийиб юраверганман.
— Эркак киши аёлга пардозга оид совғалар бериши керакми?
— Албатта. Ҳатто, аёлнинг пули кўп бўлса ҳам, эркак совға бериши яхши.
— Бу жараён сизнинг оилангизда қандай кечади?
— Мен ўзим учун ҳеч нарса сотиб олмайман. Улар менга ҳамма нарсани ўзлари беришади. Мен бу нархларни кўрмаслик учун узоқ вақтдан бери дўкон айланмайман.
— Габриэль Шанель аёлларни корсетдан озод қилган деб ҳисобланади. Сиз аёлларни нимадан озод қилган бўлардингиз?
— Ҳеч нарсадан. Улар аллақачон қараса кўнгил айнигудек озод бўлганлар. Шу даражага етдики, энди улар эркакларни аёлларга ҳушомади қилгани учун айблаяпти. Хаос.
— Сиз ҳар доим жуда кўп ишлагансиз. Сиз учун пул нима?
— Гап шундаки, ишлаш нормал ҳаёт кечириш ва ўз болаларимни таъминлаш имконини берган. Фақатгина ўз ўғлимни эмас, балки менинг уйимда яшаган бошқа болаларни ҳам. Венера Зарипова, Амина Зарипова, Лена Холодова, Марина Николаева – барчаси менинг уйимда ўсган.
— Ўғлингиз Антон бир интервьюда, қизларнинг мусобақаси борлиги учун музлатгичдаги энг яхши нарсалар уларга берилиб, ўзи эса камтарона овқатланганини айтган. Фикрингиз?
— Ҳа, шундай. Бунинг учун ўғлимдан қарздорман.
— Қарзингизни қайтардингизми?
— Албатта, бўлмасамчи.
— ОАВда кўпинча Алишер Бурхонович Усмонов билан никоҳингиз ҳақида кўп ёзишади, ҳуддики сизлар бутун умр биргадек. Аслида, сиз ўрта ёшларда танишгансиз?
— Албатта, катта ёшда, бироқ биз у билан 45 ёки 46 йилдан бери бирга яшаяпмиз.
— Анъанавий тарзда, оилада аёлнинг ўз ўрни ва эркакнинг ўз ўрни борлиги айтилади. Улар бирор нейтрал ҳудудда кесишади. Буни тушунмайдиганларга унинг устунлигини тушунтириб берсангиз.
— Бу одамлар бир-бирини безор қилмаслиги учун керак. Албатта, бир-бирисиз яшай олмайдиган жуфтликлар мавжуд. Бувим ва бобом тортишиб қолишганда, улар айтиши бўлган гап фақат: "Сен аҳмоқсан" ва "Оппоғим, ўзинг аслида кимсан..." сўзларидан иборат бўлган. Бу мен улардан эшитган энг қўпол сўзлар эди. Ота-онам бошқача эди. Дадам (рассом Александр Винер. – таҳр.) кўп саёҳат қилган, колхозчилар, кончилар, темирчилар ҳақида расм чизган. Онам ҳамма нарсани ўзи қилишга мажбур эди. Менинг эрим билан биргаликдаги ҳаётимда ўзгача тажрибам бор.
— Сиз кўп ҳолларда ҳасадгўйларга дуч келсангиз керак? Бунга эътибор берасизми?
— Албатта, лекин нима қилиш керак? Эътибор бермаган яхши. Мени ҳар доим машғулот қутқаради. Мен сизларнинг GQ Super Women мукофотига фақат Ксения Раппопорт каби шифохоналарга ёрдам берадиган одамлар бўлганлиги сабабли келдим. Эртаси куни болаларнинг стрессини олувчи психологим: "Ирина Александровна, нима қилганингиз? Ҳамма нарсани пачавасини чиқарибсиз”, деган эди.
— Тиббиёт ва спорт доим параллел равишда боради. Сиз Россия тиббиётини қандай баҳолайсиз?
— Мен шу йўналишда ишчи гуруҳнинг раиси эдим ва менинг ҳисоботимда, спорт тиббиёти бўйича шифокорларни танлаш ва тайёрлаш хусусида Президентга мурожаат бор. Ҳозир бундайлар умуман йўқ. Шунинг учун ҳамма нарса шу допинг билан содир бўляпти. Тиббиётнинг қолган соҳаси бўйича бизда Лео Бокуерия каби ажойиб шифокорлар бор.
— Айтингчи, замонамизда қиз болага турмушга чиқиши жуда муҳим деб ўйлайсизми?
— Аёлнинг вазифаси алал оқибат оила қуриш ва болалар дунёга келтириш. Бу одатий ҳол. Ҳозир улар қандай турмуш қуряпти? Шунчаки биргаликда яшашади, бу ҳам нормал ҳолат. Узук ва имзолар ҳозир мажбурий эмас. Улар шунчаки дунёда ягона эканликларини ҳис қилишса бас.
— Қизларингиз ўзларининг танлаган жуфтлари ҳақида сиз билан маслаҳатлашадими?
— Ҳа, таништиришади. Негаки, улар ҳийла ишлатишни бошлашганда, мен уларга доимо қуйдагиларни айтаман: "Мен сизни итдай ҳайдаб чиқараман, мендан кейин дўстингиз ҳам шундай қилади – кўрасиз". Аммо мен агар спорт мактабга ҳалал берса, мактабни ташлаш кераклигини айтаман. Агар спорт оилага халал берадиган бўлса, спортни ташлаш керак. Менга ўхшаманг” дейман.
LiveБарчаси