88 294 нафар ишсиз аёлнинг бандлиги таъминланади
Жамият
−
22 Ноябрь 2019
3991Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Президентнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасида хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизими янада такомиллаштирилади.
Шунга кўра, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
• 2019 йилда ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури;
• 2019 йилда Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва ўз маблағлари ҳисобидан тадбиркорлигини ташкил этадиган хотин-қизларнинг туман (шаҳар) кесимидаги асосий параметрлари.
Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, жорий йилда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш орқали жами 88 минг 294 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади.
Шунингдек, Хотин-қизлар қўмиталарининг тавсияномаси асосида 3 минг 112 нафар хотин-қизларга 85 млрд 500 млн сўмлик кредитлар ажратилишига кўмаклашиш ҳам назарда тутилган.
“Миллий қадрият, анъана ва урф-одат” республика ҳунарманд хотин-қизларининг кўргазмаси ташкил этилади.
LiveБарчаси