... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Ҳиндистон ва Покистонга расмий ташриф билан боряпти


18:00, 11.02.2018 Жамият
 1 220

Бир неча кунлик ташриф давомида Абдулазиз Комилов Деҳли ва Исломободда расмийлар билан учрашади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эрон расмийлари билан музокаралар ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ташқи ишлар вазирининг расмий ташрифи Эронга қўшни мамлакатлар бўлган Ҳиндистон ва Покистонда ҳам давом эттирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
 
Абдулазиз Комилов Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан 11-12 февраль кунлари музокаралар ўтказади.
 
Шундан кейин Вазир Покистонда мамлакат Ташқи ишлар вазири Хаважа Муҳаммад Асиф билан учрашув ва музокаралар ўтказади.
 
Ушбу музокаралар давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ҳамда минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилмоқда.
 
Музокараларда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик жараёни,  хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференсияга тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилиш ҳам кутилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Ўзбекистон Ҳиндистон Покистон Абдулазиз Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар