Барбадос қироличанинг қўлидан кетди

Олам

image

Буюк Британия қироличаси Елизавета II 2021 йилдан Барбадос раҳбари бўлишдан тўхтайди. Орол давлат расман республика бўлади. Бу ҳақда Барбадос генерал-губернатори Сандра Мэйсон маҳаллий парламентнинг кузги сессияси очилишида маълум қилди

“Бизнинг колониал тарихимизни бутунлай ортда қолдириш вақти келди. Барбадосликларга ўз давлат раҳбари керак. Барбадос тўлиқ суверенитет учун кейинги мантиқий қадамни ташлайди ва мустақиллигимизнинг 55 йиллигида республика бўлади”, деган Мэйсон.

Маълумот учун, Барбадос 1966 йилда мустақилликка эришган. Аммо Бирлашган Қироллий таркибида қолган. Давлат раҳбари расман Буюк Британия Қироличаси ҳисобланади. Генерал-губернатор унинг вакили. Барбадос Кариб ҳавзасининг шарқий қисмида жойлашган. Орол давлат аҳолиси 287 мингдан ортиқ.

Букингем саройидагилар Барбадоснинг республика мақомига ўтиши - Ҳукумат ва мамлакат аҳолисининг алоҳида ҳуқуқи эканини эътироф этган. Лондондагилар бу қарорни босиқлик билан қабул қилган, негаки, бу масала аввал ҳам кўтарилган.

Барбадосни республига айлантириш ҳаракати мамлакатнинг биринчи Бош вазири Эррола Бэрроу даврида бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Елизавета II Барбадос

Баҳолаганлар

277

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг