... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Сергей Лавров билан муҳим масалаларни келишиб олди


19:28, 23.02.2018 Олам
 1 660

Абдулазиз Комилов икки кунлик расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов икки кунлик расмий ташриф билан Россия Федерациясига кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 23 февраль куни Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.
 
Суҳбат чоғида вазирлар икки томонлама минтақавий муносабатларнинг долзарб жиҳатлари, хусусан, Марказий Осиёдаги ва дунёдаги иқтисодий-сиёсий вазият  ҳақида фикр алмашди.
 
Томонлар Афғонистондаги вазият ва уни тинч йўл билан бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида ҳам суҳбатлашди.
 
Шунингдек, Абдулазиз Комилов жорий йил март ойида Тошкентда ўтказиладиган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, минтақавий хавфсизлик ва ҳамкорлик” номли конференция ҳақида маълумот берди ва Россияни ушбу жараёнга таклиф қилди.
 
Ушбу учрашувлар давомида иккала мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2018-2019 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик имзоланиши кутилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Ташқи ишлар вазирлиги Россия Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!