Тошкент шаҳри кунини белгилаш таклиф қилинди

Жамият

image

17 августни Тошкентда Шаҳар куни деб эълон қилиш таклиф қилинди. Бундай таклифни Пойтахт ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари билдирди.

Таъкидланишича, Тошкентда Шаҳар кунини белгилаш ҳақида гап-сўзлар анчадан бери юради. Тошкент ҳануз ўз байрамига эга эмас. Бундан 90 йил аввал, 1930 йил 17 августда Ўзбекистон пойтахти Самарқанддан Тошкентга ўтказилган. 

Ўзбекистон Социалистик Республикаси Советлар марказий ижроия қўмитасининг қарорига кўра, пойтахт алмашинишининг сабаби асосий пахта етиштириш ва саноат ҳудудининг Фарғона водийсига яқинлигини ҳисобга олган ҳолда, давлат бошқарувини оптимиллаштириш бўлган. 
Пойтахт ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари 17 августга яқин якшанба кунини Шаҳар куни деб ҳисоблашни ва уни ҳар йили кенг нишонлашни таклиф этяпти.

Таклиф этилаётган сана қатор сабабларга кўра оптимал ва байрам тадбирлари ўтказилиши учун қулай ҳисобланади.

Маълумот учун, Тошкент 2007 йили Ислом маданияти маркази, деб эълон қилинган. 2009 йилда эса Тошкентнинг 2200 йиллиги нишонланган. Шаҳарда 11 та туман мавжуд. Шаҳарда ҳокимлик вазифасини айни вақтда Жаҳонгир Ортиқҳўжаев бажармоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг