Абдулазиз Комилов минтақада ечимини топиш муҳим бўлган вазифаларга тўхталди

Жамият

image

Бугун, 19 февраль куни Тошкентда “Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов форумда нутқ сўзлади.

Абдулазиз Комилов хавфсизлик, савдо, транспорт, сувдан фойдаланиш, таълим ва бошқа соҳаларда самарали ишловчи кўп томонлама ҳамкорлик минтақанинг ўзига хос белгиси бўлиши кераклигини айтиб ўтди.

Шу мақсадда қуйидаги вазифаларнинг ечимини топиш муҳим:

Биринчидан, Марказий Осиёда кўп томонлама ҳамкорлик механизмлари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда мувофиқлаштириш. Давлат раҳбарлари саммитларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби, ташқи ишлар вазирлари ҳамда экспертлар йиғилишлари бўйича аниқ жараён белгиланиши керак.

Иккинчидан, савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш.

Биз мамлакатларимиз ўртасида эркин савдо режимининг тўлиқ ишлашини таъминлаш, шунингдек, божхона жараёнларини соддалаштириш, “яшил” йўлаклар ва чегараларимизни кесиб ўтишни енгиллаштирадиган замонавий технологияларни кенг жорий этиш муҳим, деб биламиз.

Учинчидан, денгиз портлари ва янги ташқи бозорларга қисқа муддатда киришни таъминловчи минтақалараро ўзаро боғланган транспорт-логистика тизимини шакллантириш зарур.

Тўртинчидан, туризм Марказий Осиё давлатларида иқтисодий ривожланишга янги туртки бўлиб бормоқда.

Дунёда минтақани қабул қилиш даражаси яхшилангани сари, мамлакатларимиз ўртасида ҳам минтақа ичида, ҳам халқаро даражада сайёҳлик соҳасида ҳамкорлик учун кенг имкониятлар очилмоқда.

Бешинчидан, минтақавий хавфсизликни таъминлаш муаммолари бўйича музокаралар механизмини яратиш.

Олтинчидан, минтақада сувдан фойдаланиш ва экология муаммоларини иложи борича тезроқ ҳал қилишни таъминлаш.

Орол денгизи фалокати билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни мувофиқлаштиришимиз керак.

Еттинчидан, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш.


Мақола муаллифи

Теглар

конференция Абдулазиз Комилов

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг