Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар Ватанга қайтариляпти

Жамият

image

Россиянинг Қозоғистон билан чегарадош Самара вилоятига тўпланган 350 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси жорий йилнинг 6 июнь куни Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси 300 нафар атрофидаги уйига қайтишни хоҳловчи ўзбекистонлик чегара ёпиқлиги сабабли Оренбург ва Самара вилоятида қолиб кетаётганини маълум қилганди.

“6 июнь куни 367 нафар Ўзбекистон фуқароси Самара вилояти ҳудудини тарк этди. Уларнинг барчаси Қозоғистон билан чегарадаги “Маштаково” (Оренбург вилояти) ўтказиш пунктидан ўтказилди”, дейилади хабарда.

Қозоғистонда ўзбекистонликларни Ватанга қайтариш учун автобуслар кутиб турган бўлган.

Май ойида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россиянинг биргаликдаги ҳаракати билан Оренбург орқали 1,2 минг ўзбекистонлик РФдан чиқарилиб, Ватанга қайтарилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг