“Очлик ҳали олдинда”. Коронавирус филлар ҳаётига хавф солишни бошлади
Олам
−
01 Апрель 2020
9818Таиландда коронавирус инфекциясининг авж олиши сайёҳлик соҳасида фойдаланилган кўплаб филларнинг оч қолишига, ҳайвонот боғларига сотилишига ёки ноқонуний сотиб юборилишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда “The Star” нашри хабар бермоқда.
Вирус пайдо бўлишидан аввал туризм соҳасида фойдаланилган 2000 та филнинг масаласи таранг ҳолатга келиб қолган. Жониворлар сайёҳларни олиб юриши ва турли шоуларни кўрсатиши учун уларга нисбатан жуда шафқатсиз усуллар қўлланган. Чегараларнинг ёпилиши ва сайёҳлар сонининг камайиши сабабли, ҳайвонларга кунлик 300 килограмм овқат берилмаяпти.
Табиат ҳимоячилари огоҳлантирмоқда: “очлик ва хавф ҳали олдинда”.
"Хўжайиним қўлидан келганини қилади, аммо бизда пул йўқ", дейди Чиангмадаги филлар лагери вакили.
“Айни кунда 2000 га яқин фил “ишсиз қолган”. Бу вирус мамлакат сайёҳлик саноатини йўқ қилаётгани билан боғлиқ”, дейди Таиланд филлар ассоциацияси президенти Тирапат Трунгпракан.
"Филлар билан боғлиқ ҳолат жуда оғир босқичга келиб қолган. Бизга ҳар бир фил учун кунига 30 доллардан керак”, дейди мамлакатдаги табиат боғларидан бирининг раҳбари.
Сўнгги маълумотларга кўра, Таиландда коронавирусга 1651 нафар одам чалинди. 342 бемор шифо топган бўлса, 10 киши вафот этди.
LiveБарчаси