Алишер Қодиров Мирзиёев Сингапур доҳийсидан ҳам кўп иш қилаётганини айтди
Жамият
−
21 Январь 2020
10675Ўзбекистон Республикасининг Олий мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси ўтказилмоқда. Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Абдулла Арипов номзоди муҳокамасида “Миллий тикланиш” партияси раҳбари Алишер Қодиров сўзга чиқди.
“Биз охирги вақтгача ўзимизнинг Бош вазирликка номзодимизни кўрсатмадик. Шунда Абдулла Нигматовичнинг олдига келиб “биз ғолиб бўлсак, сизни номзодингизни кўрсатамиз”, дедик. Лекин биз буни этика нуқтаи-назардан эълон қилмадик.
(Президентга мурожаат қилиб) Маънавият ва маърифат марказида ишламаган бўлганимда сизни танимасдим. Ли Куан Юни биласиз. Сиз Шавкат Миромонович, шу қисқа даврда ундан ҳам кўп ишлар қилмоқдасиз”, дейди Қодиров.
Сўзининг сўнггида Алишер Қодиров партия номидан бу номзодни тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди.
Эслатиб ўтамиз, сайловлар жараёнида “Миллий тикланиш” партияси томонидан Бош вазирликка номзод кўрсатилмаган. Партия буни номзодга нисбатан босим бўлиши билан изоҳлаган эди.