... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Мадридда бўлди


14:55, 14.11.2017 Жамият
 357

Ўзбекистон–Испания ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2017 йилнинг январь-июль ойлари давомида 71,5 млн АҚШ долларини ташкил этган.

2017 йилнинг 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Мадрид шаҳрида Испания қироллиги Савдо бўйича давлат котиби Мария Луиза Понсела билан учрашди.
 
Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, музокаралар давомида ҳамкорликни, аввало, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
 
Ўзбекистон ва Испания ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги бизнес-форумда иқтисодиётнинг турли соҳаларида биргаликдаги ва ўзаро манфаатли янги лойиҳаларни амалга оширишнинг истиқболлари батафсил кўриб чиқилди. Шу ўринда бу икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2017 йилнинг январь-июль ойлари давомида 71,5 млн АҚШ доллари миқдорида бўлганини алоҳида эътироф этиш лозим.
 
Шунингдек, иқтисодиёт ва саноат соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Абдулазиз Комилов Мария Луиза Понсела Ўзбекистон Испания 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар