6 та ҳудудий давлат солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар тайинланди

Жамият

image

Давлат солиқ қўмитасининг тегишли буйруғига асосан 6 та ҳудудий давлат солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар тайинланди.

Умуров Хусниддин Махмудович Жиззах вилояти Арнасой тумани ДСИ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Х.Умуров 1979 йилда Жиззах вилояти Фориш туманида туғилган. 2006 йили Жиззах политехника институтини тамомлаган. Солиқ тизимидаги фаолиятини 2001 йилда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Ахборот-маслаҳат марказида мутахассисликдан бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ДСИ бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Мақсудов Носиржон Муродилович Фарғона вилояти Қува тумани ДСИ бошлиғи этиб тайинланди.

Н.Мақсудов 1984 йилда Фарғона вилояти Қува шаҳрида туғилган. 2007 йили Фарғона политехника институтини тамомлаган. Солиқ тизимидаги фаолиятини 2007 йилда Фарғона вилояти Қува тумани ДСИда давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимда фаолият бошлагунига қадар Фарғона вилояти Қува тумани ДСИ бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган.

Турдиқулов Мухидинжон Собирович Қўқон шаҳар ДСИ бошлиғи этиб тайинланди.

М.Турдиқулов 1965 йилда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида туғилган. 1988 йили Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Солиқ тизимидаги фаолиятини 1995 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ДСИ давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимда иш бошлагунга қадар Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Молия бўлими мудири сифатида ишлаб келган.

Тоштемиров Тўлқин Тоиржонович Фарғона шаҳар ДСИ бошлиғи этиб тайинланди.

Т.Тоштемиров 1984 йилда Фарғона вилояти Фарғона туманида туғилган. 2006 йили Тошкент молия институтини, 2013 йили Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган. Солиқ тизимидаги фаолиятини 2007 йилда Фарғона шаҳар ДСИ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Сарибаев Уткиржон Кадиркулович Сирдарё вилояти Боёвут тумани ДСИ бошлиғи этиб тайинланди.

У.Сарибаев 1983 йилда Сирдарё вилояти Сирдарё туманида туғилган. 2005 йили Гулистон давлат университетини, 2009 йили Ўзбекистон Миллий университетини, 2016 йили Банк-молия академиясини тамомлаган. Солиқ тизимидаги фаолиятини Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бош мутахассиси лавозимида бошлаган. Янги лавозимда иш бошлагунига қадар Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган.

Рўзибоев Равшонбек Қурязович Тошкент вилояти Паркент тумани ДСИ бошлиғи этиб тайинланди.

Р.Рўзибоев 1983 йилда Хоразм вилояти Боғот туманида туғилган. 2009 йили Солиқ академиясини тамомлаган. Солиқ тизимидаги фаолиятини 2004 йилда Хоразм вилояти Гурлан тумани ДСИ давлат солиқ инспектори вазифасида бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Паркент тумани ДСИ бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси бўлиб фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

ДСҚ

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг