Коронавирусдан қолаётган тамға: Covidiot

Бу қизиқ

image

"Urban Dictionary" луғатида "Covidiot" (Ковидиот) сўзи пайдо бўлди. Бу сўз, коронавирус эпидемияси сабабли ваҳимага тушиб қолиб, атрофдагиларни ҳам ваҳимага соладиган ҳатти-ҳаракатлар қилувчи шахсга нисбатан ишлатилади. 

Ковидиот сўзи касалликнинг номи COVID-19 ва "аҳмоқ" (идиот) сўзини бирлаштириш орқали пайдо бўлди. Ушбу атаманинг маъноларидан бири пандемия пайтида эҳтиёт чораларини эътиборсиз қолдирадиган одамлардир. Фойдаланиш мисоли сифатида, луғатда ушбу жумла берилган: 

"Бу ковидиот кўрган одамини қучоқлайди ва улар билан қўл бериб саломлашади".

Янги сўзнинг яна бир маъноси – ваҳимага тушиб, турли хил товарларни сотиб олган, қўшниларни ушбу товарларни сотиб олиш имкониятидан маҳрум қилган шахс. Сўзнинг ушбу маъносига луғатда қуйидагича мисол берилган: 

"Сиз аравачасида 300 дона ҳожатхона қоғози бўлган ковидиотни кўрмадингизми?"

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ваҳима

Баҳолаганлар

327

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг