ТИВ Петербургда Ўзбекистон фуқаросининг икки ёшли ўғли билан юз берган воқеа бўйича баёнот берди

Жамият

image

Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти махсус ахборот билан чиқди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилган.

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, васийлик органлари қарорига биноан икки яшар ўғли болалар касалхонасига берилган Ўзбекистон фуқароси М.Ж. 2019-йилнинг 29 апрель куни бош консулхонага таклиф этилган.

Ўтказилган музокаралар ва зарур консуллик ҳаракатларидан сўнг бола қонуний вакилга топширилди.

Маълум бўлишича, бола 5 май куни онасининг синглиси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга учиб кетади.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made