Тони Кросс “Реал” билан шартномасини узайтирди
Спорт
−
20 Май 2019
3138Тони Кросс “Реал” таркибида 233 та ўйин ўтказиб, 13 бор гол урган ҳамда 59 голли узатмани амалга оширган.
“Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кросс клуб билан амалдаги шартномасини узайтирган. Бу ҳақда “Қироллик клуби” ахборот хизмати хабар тарқатди.
Германиялик 29 ёшли футболчининг янги шартномаси 2023 йил 30 июнгача тузилди.
Тони Кросс “Реал” таркибида 233 та ўйин ўтказиб, 13 бор гол урган ҳамда 59 голли узатмани амалга оширган.
Футболчи Германия терма жамоаси билан Жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, “Реал Мадрид” сафида уч бора УЕФА Чемпионлар лигаси бош совринини, икки бор УЕФА суперкубогини ҳамда Испания чемпионлигини қўлга киритган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023