... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

А-380 ўриндиқлар сонини 96 тага оширди


12:23, 16.11.2015 Технология
 1 580

Emirates авиокомпанияси самолётда кўпроқ йўловчи ташиш масаласини ҳал қилди.

   Дубайнинг Emirates авиокомпанияси янги А-380 самолётидаги ўриндиқлари сони 18 фиоизга ортишини маълум қилди.

   Хабар берилишича, авваллига самолёт борти уч бўлимга – эконом-класс, бизнес-класс ва премиум-классга ажратилган эди. Эндиликда кўпроқ йўловчи сиғдириш мақсадида “премиум-класс” хизматларидан воз кечилди. Бунинг натижасида А-380 самолётидаги 519 кишига мўлжалланган ўриндиқлар сони 96 тага кўпайтирилиб, жами 615 тани ташкил этяпти.

   Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Airbus A-380 самолётининг 68 таси ишлаб чиқарилган. Uznayvse интернет нашрининг хабар беришича, янги лайнерлар декабрь ойидан бошлаб Бангкок, Копенгаген ва Куала-Лумпурга парвоз этади.
Умида Мухторбекова

Теглар:Emirates авиокомпания Дубай А-380 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!