Аҳамиятсиз ўйинда “Локомотив”дан иродали ғалаба

Спорт

image

Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи сўнгги тур ўйинлари давом эттирилмоқда.

Муддатидан олдин кейинги босқич умидидан маҳрум бўлган Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз майдонида Қатарнинг “Ал Райян” клубини қабул қилди.

Икки жамоа учун ҳам бирдек аҳамиятсиз бўлган бу баҳс мухлисларнинг эътиборини торта олди. Аввалига икки гол киритиб олдинга чиқиб олган меҳмонлар кейинчалик қаторасига учта тўп ўтказиб юборди.

“Локомотив” 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабадан сўнг гуруҳда учиничи ўринни қўлга киритди.

“Локомотив” – “Ар Райян” 3:2 (1:2, 2:0).
Тошкент шаҳри, "Локомотив" стадиони, 2540 томошабин. 

Ҳакамлар: Ма Нинг, Сао Йи, Ши Сианг, Занг Леи (барчаси Хитой).
Комиссар: Талал Ал Свайлимин (Иордания)
Назоратчи: Саад Ал Фадли (Кувайт)

Голлар: Родриго Табата 2, - 0:1. Гонсало Виера 22, - 0:2. Сардор Мирзаев 35, - 1:2. Темурхўжа Абдухолиқов 47, - 2:2. Темурхўжа Абдухолиқов 61, - 3:2.

“Локомотив”: 12.Маъмур Икромов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров (23.Йован Жокич, 90+3), 10.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 17.Ҳусниддин Ғофуров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 71.Арсланмират Аманов, 77.Диёржон Туропов (8.Жамшид Искандеров, 75).

“Ар Райян”: 1.Фаҳад Юнус, 2.Муҳаммад Оловуддин, 3.Гемин Ривас, 9.Лукка, 10.Родриго Табата, 12.Муҳаммад Сайяр, 13.Гонсало Виера (36.Юсуф Умар, 46), 21.Муҳаммад Жума, 23.Себастьян Сория Куинтана, 31.Даниэль Гуму (18.Аҳмад Ал Саади, 46), 32.Аҳмад Масуд.

Огоҳлантиришлар: Родриго Табата 16, Себастьян Сория 39, Лукка 45+3, Муҳаммад Оловуддин 69.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ОЧЛ Локомотив

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг