Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Анвар Эргашев вафот этди

Маданият-санъат

image

Таниқли бастакор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги хабар бермоқда. 

Анвар Эргашев 1954 йилда Тошкентда таваллуд топган. 1977 йилда Тошкент давлат консерваториясини тамомлаган. 

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган. 5

0 дан ортиқ  бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Юлдузимни бер, осмон", “Бомба”, “Шариф ва Маъриф”, “Осмондаги болалар”, “Аланга ичидаги фаришта”, “Оқ бино оқшомлари”, “Уч қирол жанги”, “Ойи” фильмлари киради. Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган “101” киноасари эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Анвар Эргашев

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар