...
МЕНЮ
ONLINE TV

8 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг


17:47, 07.11.2018 Бу қизиқ
 7 323

Эртага республиканинг айрим вилоятларида ёмғир ёғса, айримларида ёғингарчилик кузатилмайди.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 8 ноябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +3...+5, кундузи +10...+12 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, ёмғир ёғади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +7...+12 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши кутилади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +7...+12 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етиб, ёмғир ёғиши мумкин.


 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даража бўлиб, ёмғир ёғиши кутилади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 ва кундузи +7...+12, даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -3...+2 ва кундузи 0...+5 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, қор аралаш ёмғир ёғади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!