... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

8 декабрь кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг


15:04, 07.12.2017 Бу қизиқ
 1 753

Нукус ва Урганч шаҳарларида қор, ёмғир ёғади. Қолган ҳудудларда ҳарорат кўтарилади.

8 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган сана. Бу кун расман дам олиш куни деб эълон қилинган. Эртага кутилаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 13-15 даража, кечаси 2 даражагача илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кундузи 5 даража илиқ, кечаси 5 даража совуқ бўлади.
 
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 10-15 даража илиқ, кечаси 2 даражагача совуқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 12-17 даража, кечаси 5 даражагача илиқ бўлади.
 
Фарғона водийсида эса ҳарорат 5-10 даража илиқ, кечаси 5 даража совуқ бўлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Болалар тагликларидан қайси бири сизга манзур?

Барча сўровлар